Гурланлик ота 15 суткага қамалди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ хабар беряпти.
Маълум қилинишича, фукаролик ишлари буйича Шовот туманлараро судининг 07.01.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Давлетовдан ундирувчи М.Салаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таьминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4-қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидаи ижро ишини юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарор нусхаси қарздорга топширилиб, мажбурий ижро харакатлари олиб борилган.
Шу сабаб Қарздорнинг Республика ҳудудидан четга чиқиш хуқуқлари вақтинча чекланган.
Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор А.Давлетовга алимент пулларини тўлашлик тўғрисда давлат ижрочиси томонидан бир неча маротоба огоҳлантиришга қарамасдан алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.
Бунга кўра қарздор А.Давлетовнинг алимент қарзи 01.02.2012 йилдан 29.11.2017 йил кунига қадар ҳисобланган 36 млн. 537 минг сўмни ташкил қилганлиги сабабли унга нисбатан 47-4-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар Гурлан туман маъмурий суди томонидан 2019 йил 5 декабрь куни кўриб чиқилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.