АсосийЖИНОЯТ

Телеграм бот орқали одамларни чув туширган фирибгарга ҳукм ўқилди (Видео)

Сирдарёлик уддабурон шахс Ж. М. телеграм ижтимоий тармоғида бот очиб, афоризмлар жойл...

'Телеграм бот орқали одамларни чув туширган фирибгарга ҳукм ўқилди (Видео)'ning rasmi

Сирдарёлик уддабурон шахс Ж. М. телеграм ижтимоий тармоғида бот очиб, афоризмлар жойлаш билан шуғулланар эди. 30 минг киши унинг ушбу каналига аъзо бўлган ва Ж. бундан фойдаланиб, ноқонуний пул топиш йўлига ўтган. У тармоқ фойдаланувчиларини чув туширишнинг пухта режасини тузган. 

Уддабурон йигит тузоғига илинганларга: “Сиз 500 минг сўм ютдингиз, пластик картангизнинг хос рақамини айтинг, КЛИК орқали биз сизга ютуғингизни ўтказиб берамиз” деган хабар юборади. Содда одамлар пластик картанинг раыамини айтиши билан уддабурон блогер 5 талик код юборади ва уларнинг картасидаги пулларни ечиб олади. 

Суриштирувларда бу тузоққа республикамиз бўйича кўпчилик фуыаролар тушиб қолгани, бу бот эгасининг шериклари ҳам борлиги аниқланди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига биноан жавобгарлик белгиланди. Видео:

Бошқа янгиликлар