Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги масжидларнинг бирида мутавалли бўлиб ишловчи, 1989 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, ўрта маълумотга эга бўлган шахс ўзининг вақтинча яшаш манзилида жорий йилнинг сентябрь ойидан буён 4 нафар вояга етмаган болага ноқонуний тарзда диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида ва Тошкент шаҳрида туғилган болаларнинг уч нафари 6 ёшли бўлиб, ҳали улар умумтаълим мактабига ўқишга бормаган, тўртинчиси эса Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мактабларнинг бирида 5-синф ўқувчиси ҳисобланади.
Шу ўринда савол туғилади. Нима учун Пайариқ туманидаги мактаб раҳбарияти ўз ўқувчисининг узоқ муддат дарсларга келмаслигига эътибор бермаган.
Болалар мазкур шахс ижарада турган уйнинг хоналаридан бирида яшашган ва диний сабоқ олишган. Бунинг учун уларнинг ота-оналари ҳар ой 900-950 минг сўм миқдорида пул тўлашган.
Таъкидлаш лозимки, диний таълимга эга эканлиги ҳақида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган шахс ўқитиш жараёнида болаларга нисбатан жисмоний жазолар қўллаган.
04.02.2023, 13:13
Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...19.07.2022, 12:16
Андижон шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва...13.11.2021, 13:00
Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятида жума куни намоз вақтида навбатдаги портлаш юз берди.Afganistan International телеканали хабарига кўра, жума намози вақтида худкуш-террорчи томонидан портловчи қурилма ишга туширилган. Натижада,...03.09.2021, 15:30
Ижтимоий тармоқда "Новза масжиди олдида Жума намозига келганлар жаримага тортилмоқда" сарлавҳаси остида видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларини йўлнинг...