1

Навоийликлардан шаҳар ҳокими уйга келувчи меҳмонлар учун ҳам солиқ олаётгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 09:00
Теглар: ҳоким, Навоий, Солиқ, меҳмон
Навоийликлардан шаҳар ҳокими уйга келувчи меҳмонлар учун ҳам солиқ олаётгани айтилмоқда

Навоий шаҳри ҳокими янги қарор чиқарди. Бу қарор шаҳардаги оилавий ётоқхоналарда яшовчиларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.

Маълум қилинишича, энди навоийликлар уйига меҳмон олиб келса, меҳмон учун ҳам алоҳида пул тўлайди.

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги оилавий ётоқхоналарда яшовчилар бир кишилик жой (койка) учун 72 минг сўм тўлайди. Ётоқхонада доимий яшовчи оилалар эса ойига 144 минг сўмдан 450 минг сўмгача тўлов қилади.

— Энди уйга меҳмон келса ва меҳмон уйимизда 4 соатдан ортиқ қолса, меҳмон учун ҳам алоҳида тўлов қиларканмиз, — дейди ётоқхонада яшовчилардан бири.

Ҳоким қарорида кўрсатилишича, меҳмон учун мезбон бир кунга  3 000 сўм тўлайди.

— Баъзилар ота-онасига қарашга тўғри келади, баъзилар эса фарзандига. Бундай пайтда жуда ноқулай, ортиқча харажат бўляпти. Ахир фарзандмиз ота-онамизга вақтинча бўлса-да қарашга тўғри келади, — дейди 3-ётоқхона 420-хонадонда яшовчи С. Очилов.

Ётоқхонада яшовчиларни меҳмон учун пул тўлашга мажбурлаш — оғир шароитда яшаётганларни қийнаб қўяётгани таъкидланмоқда.

— Олис тумандан қариндошларим тиббий клиникага кўрикка келган эди. Улар кеч кириб қолгач, бизникида қолди. Меҳмонларимиз учун пул тўлаб келдим, ўзим ёлғиз аёлман, шароитим оғир, — дейди 709-хонадонда яшовчи Б. Норматова.

Ётоқхонада яшовчиларнинг шикоят қилишича, ётоқхона учун алоҳида тўлов амалга оширилса ҳам яшовчилар коридор, ошхона ва ҳожатхонани ювишга ишлатиладиган тозалаш воситалари учун пул тўлашга мажбур қилинмоқда.

— Шунча пул тўлаганга яраша ётоқхона шароити арзимайди-да, — дейди аҳоли вакиллари.

Айтилишича, шаҳарнинг Ибн Сино кўчасидаги 1, 2, 3-оилавий ётоқхоналардаги лифт бино қурилган вақтдан бери ишламайди. Бинонинг қурилганига 50 йил бўлган. Лифтнинг носозлиги туфайли 3-ётоқхонада бир киши ҳалок бўлган.

— Мазкур ётоқхонага янги лифт ўрнатилганига 3 йилдан ошган бўлса-да ҳали-бери ишга туширилмаган, — дейишмоқда аҳоли.

Шарҳлар

Ўзини ўзи банд қилганларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?

22.04.2024, 09:08

Жорий йилда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.Ижтимоий...
20 минг АҚШ доллари билан қўлга тушиб қамалган ҳоким ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида иш бошлагани рад этилди

17.12.2022, 10:55

Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб,  озодликдан...
Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

28.11.2022, 14:01

Навоий кон-металлургия комбинатида ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳодиса бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26...
Солиқ тизимида фаолият олиб борувчи хотин-қизларга кўмак берувчи янги платформа яратилди

04.10.2022, 20:27

Давлат солиқ қўмитасида “Инновацион ёндашув ва креатив фикрлаш – юксак натижа омили” мавзусидаги Республика семинар-тренинги ташкил этилди.Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган семинар давомида Давлат...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1