АсосийJamiyat

Навбатдаги коррупцияга қарши курашиш объектлари маълум қилинди

'Навбатдаги коррупцияга қарши курашиш объектлари маълум қилинди'ning rasmi

Айни пайтда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонаси залида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум ўтказилмоқда. 

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи - Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. 

Ушбу лойиҳа етакчи ҳалқаро ташкилотлардан бири ҳисобланган ҳалқаро аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, коррупцияга қарши курашиш дастурининг кейинги объектлари Тошкент шаҳар ҳокимияти, Чилонзор туман ҳокимияти, Тошкент вилояти ҳокимияти ва Янгийўл туман ҳокимияти ҳисобланади, дея хабар қилмоқда тадбирда иштирок этаётган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Форум давом этмоқда, янгиликлар ҳақида яна хабар берамиз.

    Бошқа янгиликлар