“Менинг юртим” ва “Севимли” телеканаллари билан ҳамкорликда тайёрланаётган “Демократик дебат” лойиҳасининг навбатдаги сонида электр энергияси муаммолари кўтарилди.
Унда, ЭКО партия вакили, УзЛиДеп аъзосига қўйидагича мурожаат қилди.
— Нега янги электр ҳисоблагичлар аҳолини қарз қилиб қўйяпти?
“Аҳолини қарз қилиб қўймай, ҳисобда бироз пул борида ўчириш борасида ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу тизимга босқичма-босқич ўтиш борасида дастурий таъминот ҳам ишлаб чиқилади” дея саволга жавоб берилди.






