Бугун, Олий Мажлис Сенатида “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Сенат Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди ва ғолибларни муборакбод этди.
— Парламент юқори палатаси фаолиятини тезкор ва шаффофлик билан ёритаётган, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида аҳолига аниқ ахборотларни етказаётганлар ҳам журналист ва блогерлардир. Шу боис, жорий йилнинг август ойида журналистлар ўртасида “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танловини таъсис этган эдик. Мазкур танлов журналист ва блогерлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олди, - деди Танзила Нарбаева.
Қайд этилишича, мазкур танловда 6 номинация бўйича мамлакатимиз ҳамда чет эл оммавий ахборот воситаларининг 50 нафарга яқин журналистлари ва блогерлар томонидан қарийб 500 та ижодий ишлар тақдим этилган.
Матбуот, телевидение, радио, интернет нашрлари ходимлари (журналист, фотожурналист), шунингдек, блогерлар томонидан “Сенаторнинг бир куни”, “Сенатнинг халқаро фаолияти”, “Сенатор сўрови натижалари”, “Сенат аралашуви билан ҳал бўлган масалалар”, “Сенат фаолиятидан ёрқин мисоллар” каби мавзуларда репортаж, фоторепортаж, очерк, телеочерк, радиоочерк, таҳлилий мақола, журналистик суриштирув, телекўрсатув, радиоэшиттириш каби турли жанрларда тақдим этилган материалларни ўрганиш ва белгиланган тартибда баҳолаш асосида қуйидаги журналист ва блогерлар танлов номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева танлов ғолибларига Олий Мажлис Сенатининг медали, 1, 2, ва 3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Ғолиблар:
“Энг яхши ҳамкор оммавий ахборот воситаси” номинацияси бўйича – “Ўзбекистон 24” телерадиоканали тақдирланди.
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (матбуот)
1-ўрин. Каримова Мунисхон – “Халқ сўзи” газетаси мухбири
2-ўрин. Алиева Муниса – “Даракчи” газетаси мухбири
3-ўрин. Тожиева Замира – “Биржа” газетаси мухбири
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (интернет нашрлари)
1-ўрин. “kun.uz” интернет нашри
2-ўрин. Абдураимова Норгул – ЎзА веб-сайт ахбороти таҳририяти Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши курашиш бўлими мудири
3-ўрин. “qalampir.uz” интернет нашри
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (фотожурналистика)
1-ўрин. Нурманова Мадина – “daryo.uz” интернет нашри фотомухбири
2-ўрин. Ғаниев Муҳаммаджон – “kun.uz” интернет нашри фотомухбири
3-ўрин. Пайдоев Ҳасан – “xs.uz” интернет нашри фотомухбири
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (блогерлар)
1-ўрин. Сафаров Нозимжон – “nozimsafari” телеграм канали муаллифи, блогер
2-ўрин. Хидиров Қобил – “davletov.uz” телеграм канали муаллифи, блогер
3-ўрин. Соатова Шаҳноза – “shahnozxon” телеграм канали муаллифи, блогер.
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (телевидение)
1-ўрин. “УзРепорт” телеканали
2-ўрин. Ғофурова Рухсора – ЎзЭОАВМА Ахборот марказининг “Замон” ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири
3-ўрин. Алиқулова Соҳиба – Наманган вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи бош муҳаррир ўринбосари
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (радио)
1-ўрин. Аллабердиева Сайёра – “Ўзбекистон 24” радиоканали катта муҳаррири
2-ўрин. Яхудаева Гоззал – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси катта муҳаррири
3-ўрин. Турсунов Зафар – ЎзЭОАВМА Радио-Ахборот маркази бош муҳаррири
Шунингдек:
Ҳориж ОАВ вакилларидан “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги (Россия Федерацияси) мухбири Поваров Дмитрий ҳамда “Fars news” ахборот агентлиги (Эрон Ислом Республикаси) мухбири Авезматов Шерали тақдирланди.
“Даракчи” таҳририяти жамоаси Олий Мажлис Сенатига ушбу эътибор учун миннатдорлик билдиради. Келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда, парламент ва жамоат назоратини таъминлаш йўлида фаол бўлишда давом этади.






