Орол денгизининг шимолий қисмида мувозанат қайта тикланаётгани кузатилди

ЖАМИЯТ 30.01.2015, 11:06
Орол денгизининг шимолий қисмида мувозанат қайта тикланаётгани кузатилди

Орол денгизининг шимолидаги Кичик Орол денгизида олиб борилган кенг кўламли ишлар денгизда сув мувозанатининг тиклана бошлашига ва фаунанинг жонланишига олиб келган. Бу ҳақда kun.uz  нашри хабар бермоқда.

Барчамизга маълумки, сўнгги 50 йил мобайнида сув ҳажмининг 70 фоизини йўқотган Орол денгизида жонлантириш ишлари минтақа давлатлари ҳамда турли халқаро ташкилотлар томонидан олиб борилмоқда. Жумладан, 2006 йилда Қозоғистон Жаҳон банки ёрдамида денгизнинг шимолида қурган тўғон Кичик Орол денгизининг шаклланишига олиб келди. Охирги йилларда денгиз атрофига 5 минг киши кўчиб ўтиши билан минтақа аҳолиси 72 минг кишига етган. Минтақада балиқчилик йил сайин ривожланиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° app.небольшой проливной дождь
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1