1

Энергетика вазирлиги таркибида тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 11:25
Энергетика вазирлиги таркибида тайинловлар амалга оширилди

Энергетика вазирлиги таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар беради вазирлик Матбуот хизмати.

Абдурахманов Азамат Акмалович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Азамат Абдурахманов бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини сотишни ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Ниматуллаев Илхом Анварович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Илхом Ниматуллаев бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Назиров Абдумалик Абдусалимович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1