1

“Қамашида катта жанжал” тафсилотлари маълум қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 14:19
Теглар: ИИБ, жанжал, Қамаши
“Қамашида катта жанжал” тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Кеча, 15 декабрь куни “You-Tube”нинг “Baxodir brat”каналига ”Қамашида катта жанжал” сарлавҳаси остида видеотасвир жойлаштирилди.

Мазкур ҳолатни Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ўрганди ва тафсилотларни тақдим этди.

Унга кўра, 2019 йил 08 декабрь кунидаги хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторлари сафдорлар Б.Қудратов, О.Хўжанов, кичик сержант И.Бўроновлар хизмат олиб бораётган бўлади.

Қарши-Шаҳрисабз йўлининг 46 кмда яъни Қамай қишлоғидан ўтувчи қисмида фуқаро Жумаев Ғанишер Рахматулла ўғли бошқарувида бўлган “Нексия” русумли 70 W 353 LA давлат рақам белгили автомашинани бошқариш давомида хавфсизлик камаридан фойлаланмасдан келганлиги учун ЙПХ инспектори сафдор Б.Қудратов уни тўхтатиб, ҳайдовчига ўзини таништириб, ўзига ва автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим қилишни сўрагайди ва ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим этган. 

ЙПХ инспектори ҳужжатларни текшириш давомида автомашинани суғурта полисининг муддати ўтиб кетган ҳолда автомашинани бошқариб юрганлиги, бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида назарда тутилган қоидабузарликни, яъни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1351-моддаси 1-қисми “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш”-деб кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун ҳайдовчига нисбатан UZ-19-серияли 70-235830-рақамли маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳайдовчини маъмурий баённома билан таништирган ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 13 июнь кунидаги 68-сонли буйруғининг 36-бандида /Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар/-деб кўрсатилганлигига асосан автомашина Қамаши туманидаги “Ҳожибек Абдуқаҳҳорович” МЧЖга тегишли бўлган жарима майдончасига жойлаштирган.

Шунда “Нексия” русумли 70 W 353 LA давлат рақам белгили автомашинада йўловчи сифатида келаётган ноъмулум фуқаро қўл телефонига ЙПХ инспекторларини видеотасвирга олиб гуёки ЙПХ ходимлари зўравонлик қилиб машинани эвакуаторга ортаётганлигини, Қамаши туманида ГАИлар шундай ишлар билан шуғулланиб юрганлигини, ҳайдовчига ўзини таништирмаганлигини, хизмат гувоҳномаси ва дислокациясини кўрсатмаганлигини айтиб видеотасвирга ола бошлаган. ЙПХ инспектори кичик сержант И.Бўронов ушбу фуқарога “ҳурматли фуқаро Сиз ҳайдовчи эмасиз, ЙПХ инспектори ўзини таништирди, мен кичик сержант Бўронов Икром”-деб ўзини таништириб хизмат гувоҳномасини кўрсатганида ушбу фуқаро унга бақирмаслигини, оралиқ масофа сақлашини айтиб жанжал чиқаришга ва оммани йиғишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг эвакуаторни ҳужжатларини кўрсатмаганлигини, уни ким чақирганлиги бўйича турли хил гап сўзлар қилиб оммани ўзига жалб қилган ва ЙПХ инспекторларининг ишига ҳалақит берган. Автомашинани эвакуаторга ортиш давомида “автомашинани судраб ташладинглар, зуровонлик қилиб ортаяпсизлар, мен бўлганимда буларга автомашинани бермасдим”,-деб ҳайдовчини жанжал кўтарашга ундаган ва ушбу ҳолат бўйича прокуратура органларига ҳамда тегишли ташкилотларга мурожаат қилишини айтиб видеотасвирни якунлаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1