1

"Ўзбекнефтгаз" яна 5 мингта хонадонни газ билан таъминлайдиган қудуқни ишга туширди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 15:04
"Ўзбекнефтгаз" яна 5 мингта хонадонни газ билан таъминлайдиган қудуқни ишга туширди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Андижон вилояти, Булоқбоши тумани “Чақар” номли майдондаги 2-сонли қидирув қудуғи бурғуланиб, ундан саноат миқёсида газ олишга эришилди.

Ҳозирда ”Андижоннефт” АЖ томонидан “Чақар” майдонидаги ушбу янги бурғуланган 2-сонли газ қудуғини ишга тушириш учун қувурлар ўрнатилмоқда. Қувурлаштириш ишлари якунлангач, Булоқбоши туманидаги яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланиши кўзда тутилган.

Қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 200 минг метр кубни ташкил этади.

Қарор доирасида ҳозирги кунда "Учтепа нефт ва газ кони"даги 13-сонли қудуқда ҳам бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефт ва газ кони”нинг 12-сонли газ қудуғидан саноат миқёсида газ олингани натижасида туманнинг 5 мингта хонадони табиий газ билан таъминлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1