1

Ота хорижга чиқиши учун 60 млн. сўмдан ортиқ маблағ тўлади

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 18:47
Ота хорижга чиқиши учун 60 млн. сўмдан ортиқ маблағ тўлади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам  бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган. 

МИБ Учқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан А.Юсуповдан ундирувчи Г.Алишерова фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган. 

Фуқаро А.Юсупов мунтазам равишда ойма-ой алимент пулини тўлаб бормоқда. Бироқ, чеклов қўйилгани сабабли хорижга чиқолмай юрган эди. Айнан бошқарма ахборот таъминоти ва қидирув шўбаси инспекторларига ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаб, тушунтириш олгани ўз самарасини берди. Ундирувчи Г.Алишерова билан келишув тузиб, беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. 

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро А.Юсупов 2024 йилга қадар жами 61 млн. 355 минг сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради, дея хабар берди МИБ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1