1

Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 22:52
Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини пайдо бўлди

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган АИ-91 5700 сўм бўлса, импорт ёқилғисининг ҳар бир литри 6100 сўмдан баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга импорт қилинаётган АИ-92 ёқилғисининг нархи АИ-91 дан 400 сўм қимматроққа сотилмоқда. АИ-91 5700 сўм бўлса, импорт ёқилғисининг ҳар бир литри 6100 сўмдан баҳоланмоқда.

Фейсбукдаги Вадители Ташкента гуруҳида ҳайдовчилар  "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШларида сотилаётган АИ-92 бензин сифатини аъло баҳолашмоқда.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълумот беришича, Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги қарорига мувофиқ  “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилган.

Айни дамда ушбу  бренд (“UNG”) билан АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказилаётган АИ-80, АИ-91 ва АИ-95 русумли автобензинлар ва дизель ёқилғилари сони бугунга келиб 25 тага етган.

Ҳозирги кунда АЁҚШларда сотилаётган юқори октанли ЕВРО стандартларига жавоб берувчи АИ-92 русумли автобензин ҳам “UNG Petro2 МЧЖга тегишли ҳисобланади.

 ЕВРО стандартларига жавоб берувчи Козогистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон республикаси товар хомашё биржаси орқали  харид этилган  АИ-92 русумли автобензин ҳам сотилмоқда, унинг нархи бозор тамойилари орқали аниқланиб, бугунги кунга хар литрининг нархи 6.100 сумни ташкил этмокда

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1