АсосийJamiyat

МИБ Чилонозорда ишчининг 22 млн. сўмлик иш ҳақини ундириб берди

'МИБ Чилонозорда ишчининг 22 млн. сўмлик иш ҳақини ундириб берди'ning rasmi

Ишчи ходимга берилмай қолган катта миқдордаги иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ маълум қилди. 

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 08.07.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор иш берувчи ташкилотдан ундирувчи Ф.А.нинг  фойдасига 22 млн. 188 минг сўм миқдоридаги устама ва қўшимча  ҳақлар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган эди ва бу ҳақида қарздор иш берувчи ташкилотга топширилган.

  Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида иш берувчи ташкилотдан ундирувчи Ф.А. га 22 млн. 188 минг сўм миқдоридаги ойлиқ иш ҳақлари ундириб берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар