АсосийJamiyat

Россиянинг яна бир нуфузли университети Ўзбекистонда ўз филиалини очди

'Россиянинг яна бир нуфузли университети Ўзбекистонда ўз филиалини очди'ning rasmi

17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Москва давлат геодезия ва картография университетининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Россия университетининг мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилаётган филиалларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларга бериладиган дипломларнинг юридик мақоми ҳамда битирувчи талабаларни иш билан таъминланиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Музокаралар якунида томонлар геодезия ва картография соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олишди.

    Бошқа янгиликлар