1

Зангиота туманидаги икки қўшни уйларида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 10:42
Зангиота туманидаги икки қўшни уйларида ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 17 декабрь куни соат 12 дан 52 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Навбаҳор” МФЙ Обод кўчасидаги 4 ва 5-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 13:06 да етиб борган вақтида уйларнинг асосий том қурилиш конструкциялари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13 дан 30 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 14 дан 35 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида 5-уйнинг 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 4-уйнинг 90 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйларнинг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни сабаби ва Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғинни қўшни бинога тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаслиги ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлади, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1