1

ФВВ ходимлари ёрдамида 81 ёшли аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 11:09
ФВВ ходимлари ёрдамида 81 ёшли аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Юнусобод тумани 2 мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро С.Л. қўшни хонадонда яшовчи 1938 йилда туғилган опаси уйда ёлғизлиги ҳамда эшикни ҳеч ким очмаётганлигидан ҳавотирланиб мурожаат қилади.

Ушбу мурожаатга асосан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди командири капитан М.Миркаримов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида темир эшикни очди.

Қутқарувчилар хонадон ичига кирганда фуқаро А.С. ҳолсизликдан йиқилиб қолган ҳолатда аниқланди ҳамда дарҳол ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилди.

Халоскорларнинг сайи-ҳаракати туфайли яна бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1