1

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қашқадарёлик номуси топталган қиз тақдири юзасидан изоҳ берди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 11:47
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қашқадарёлик номуси топталган қиз тақдири юзасидан изоҳ берди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан журналист Б.Султонованинг мурожаатида (www.facebook.com) ва баъзи ижтимоий тармоқларда қайд этилган қашқадарёлик қиз Н.Б.нинг тақдири юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига бориб ўрганилди. МУРОЖААТ МАТНИ ҚУЙИДА КЕЛТИРИЛГАН

Буни мен Республика хотин-қизлар саҳифасига ва личкасига ёздим, умид қиламан, жавоб бўлишига
"Дунёларни юқоридагиларга совға қилиб кетмоқчиман", деб ёзибди республика хотин-қизлар қўмитасига ёзган ўз мактубида қашқадараёлик номуси топталган, аммо номусини топтаган одам бир четда қолиб бошқаларни рўбарў қилаётган, ҳаттоки қизни фоҳишаликда айблаётган (14 ёшли ўқитувчининг қизи қандай фоҳишаликка улгуради)фарзанди бировларга бериб юборилган, лекин ҳақиқат тополмаётган 15 ёшли Н.Б. Унинг онаси бошини кўтаролмай қолгани, атрофидаги одамларнинг таънасидан хўрликларга чидолмай икки марта ўз жонига қасд қилди. Биринчисида 40 фоиз куйиб омон қолди, иккинчисида ўзини осганда мана шу қизи ипни пичоқ билан кесиб қутқариб қолганди. Энди эса қиз дори ичиб ўз жонига қасд қилибди. Аммо у онасининг дўхтирга олиб чопишлари туфайли тирик қолган. Бу сафар она қизини ўлимдан олиб қолди. Мунчалар бизнинг юртда инсон, аёл қадри бир чақалик қиммати йўға. Икки аёл адолат излаб ҳаётдан тўймоқда, ҳаётдан тўйдиришмоқда. Уларни жунглидан, ёввойи одамлар, ўрмондаги ваҳший ҳайвонлардан қутқарадиган наҳотки бирорта мард йўқ. Ўша чиркин жамиятдан, муҳитдан олиб чиқиб кетадиган чора-тадбир йўқ. Мен икки аёлнинг қуёши қандай отаётганини, қандай ботаётганини тасаввуримга сиғдириб қўрқиб кетаяпман. Кунлари қандай ўтаяпти, таънаю дашномлардан еган луқмаси томоғидан қандай ўтаяпти. Биргина номус топталиши орқасидан нега уларга бунча маломат. Номуси топталиши ортидан икки аёлнинг тақдири издан чиқиб кетди, умри талош бўлди. Бунга жавобгар бўлган айбдорлар қандай жим кузатиб турибди уларнинг аҳволини, қандай ухлаяпти. Мактаб директори қизнинг номусини топтаган деб гумонланаётган йигит (қизнинг уйига темир сўраб чиққан қўшни йигит, қиз подвалга кирганда зўрлаган)нинг қариндоши экан. Қизнинг онаси депрессияга тушиб касал бўлиб қолгач тузалиб ишга қатймоқчи бўлади. Аммо ишдан ҳайдашади, лоақал фаррошликни беринг ишлай деса қувиб солишибди. Бир қизнинг умрини дўзахга айлантирган йигит ўлгур сени қандай ер кўтариб турибди. Ноҳақлик қилаётган ички ишлар ходимлари, ўқитувчилар — сенларни ҳам аёл туққанми...Бундай хўрликлар, таҳқирликларнинг чек чегараси борми? Ёки уларнинг умрига зомин бўлиб қутуласизларми? Лекин кейин бу юк билан қандай яшайсизлар?.....

Ушбу воқеа икки томоннинг, (яъни қиз ва йигитнинг оналари) келишуви асосида яширилган, туғилган бола икки томоннинг ўзаро боладан тониши оқибатида туман туғруқ комплекси томонидан бошқа оилага васийлик белгилаб бериб юборилган (қонунда болани очиқлаш мумкин эмас).

Ҳозирда қизнинг онаси аввало соғлигини тиклаб олиши, кейинчалик ишга қайтишининг имкони яратилди. Йигитга қариндош ҳисобланган мактаб директори лавозимидан бўшатилди. Бу ҳолатда асосий жабрдийда бўлиб қолаётган қиз Н.Б.ни реаблитация қилишнинг чоралари кўрилмоқда.

Бироқ, мазкур жараёнда ҳозирча очиқланиши мумкин бўлмаган, чуқур ўрганиш ва таҳлилни талаб этадиган (масалан: тарафкашлик, мансаб талашиш, йигитнинг ДНК текшируви, қизнинг хатни ёзган-ёзмагани, дори ичган-ичмагани ва ҳ.о) каби ҳолатларда ноаниқликлар мавжуд бўлгани боис, ишга тўлиқ аниқлик киритиш ва якунига етказишни Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова шахсан назоратларига олдилар.

Якуний хулоса юзасидан ўрнатилган тартибда ахборот берилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1