1

ОАВ: Юнусободдаги метро аварияси жойидан 4 кишининг жасади топилди, ҳали ўпирилган жойнинг тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгурилмаган

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 20:24
ОАВ: Юнусободдаги метро аварияси жойидан 4 кишининг жасади топилди, ҳали ўпирилган жойнинг тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгурилмаган

Сўнгги хабарларга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида қурилаётган метро йўналишида 18 декабрь, чоршанба куни юз берган ер ўпирилиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди. Бундан аввал ҳалок бўлганлар сони 3 нафарлиги тасдиқланган эди.

Мазкур ҳудудда иш олиб бораётган қутқарувчилардан бирининг маълумотига кўра, ўпирилган жойнинг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгирилмаган.

Содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифаларни бажариш учун Ҳукумат комиссияси тузилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1