1

Ўзбекистон мусулмонлари идораси метрополитен қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик билдирди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 10:09
Ўзбекистон мусулмонлари идораси метрополитен қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик билдирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Азиз юртдошлар, ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган.

Динимизда ўтганларга дуойи хайрлар қилиш мўминлик ҳақларидан ҳисобланади. Қуръони каримда шундай дейилган:

яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!”(Ҳашр сураси, 10-оят)

Шундай экан ушбу фожиада вафот этган юртдошлармизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини илтижо қилиб сўраймиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мусибатларига шерик эканимизни билдирган ҳолда сабру жамил тилаймиз.

— дейилади Идора расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 декабрь куни кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Бундан олдин, дастлаб, икки кишининг, сўнг яна бир инсоннинг, кейин тўртинчи ҳамда бешинчи жасаднинг шахсига аниқлик киритилди.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади ФВВ расмий хабарида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1