1

Фарғона ҳокими нега жавобгарликка тортилмаётганига Светлана Ортиқова жавоб берди (видео)

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 11:38
Теглар: Шуҳрат Ғаниев, Светлана Ортиқова, жавобгарлик
Фарғона ҳокими нега жавобгарликка тортилмаётганига Светлана Ортиқова жавоб берди (видео)

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Kun.uz мухбири билан суҳбатда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ сўнгги хабарларга муносабат билдирди.

«У жавобгарликсиз қолаётганидан Бош прокуратуранинг хабари бор. Фарғона вилоят ҳокимининг хатти-ҳаракатлари, сўзлари устида ўзининг муносабатини билдиряпти. Агар расмий сайтимизга кирсангиз, бу ҳақда баёнотлар ҳам берилган. Ҳаттоки, сенаторлик пайтимда шу вилоят ҳокимининг ишини «Сенатнинг регламент ва одоб комиссиясида муҳокама қилганмиз, кечирим ҳам сўраганлар, уч ой муҳлат ҳам берилган.

Ўйлайманки, Бош прокуратура агарда [ҳоким] қонун доирасидан четга чиққан бўлса, у ким бўлишидан қатъи назар ўз муносабатини билдиради, суриштирув олиб борилади. Агарда қонунни четлаб ўтган бўлса, қонун олдида албатта жавоб беради.

Шахсий муносабатимга келадиган бўлсак, ҳар бир инсон авваламбор ўзини ҳурмат қилиш керак. Ўзини ҳурмат қилса, ўзини тарбияли деб ҳисобласа, унда бошқа одамга, ёки вазиятга, ёки қонунга ва жамиятга қарата салбий фикрларни айтмайди. Ўйлайманки, бу масалага ҳали қайтамиз. Сенат ҳам бунга ўзининг муносабатини билдириши керак. Ким бўлишидан қатъи назар Конституция олдида, қонун олдида жавоб бериши керак», дейди Бош прокурор ўринбосари.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида аёлларнинг рўмол ўрашига қарши кампания эълон қилгани акс этган аудио тарқалгач, ҳоким Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида узр сўраган, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилган эди.

14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалди. Унга кўра, Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг «жанозаси ўқилмагани» учун Қува тумани ҳокимини тергаган.

Кейинроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев прокуратурадан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ навбатдаги шов-шувли ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради.

Ҳозирча бу ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирилмади.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев: «Эплай олмаса, Ғаниевни ишдан оламан»

22.01.2021, 21:41

Аввал хабар қилганимиздек, бугун давлат раҳбари 22 январ куни Бухоро вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Вилоят ҳокими тасдиқланган бу тадбирда Бухоро вилояти...
Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинди — ОАВ

12.10.2020, 20:53

Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими, яқинда бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаган Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда «xabar.uz» ёзмоқда.Унга кўра, Ш. Ғаниев пойтахтдаги...
Бош прокуратура Фарғона вилояти хокими бўйича суриштирув бошлади

19.12.2019, 11:58

Бош прокуратура томонидан Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда...
Шуҳрат Ғаниев: “Отамнинг ҳаётини ўзимга идеал қилиб олганман”

17.12.2019, 08:41

Аввал хабар берганимиздек, кеча Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Мазкур учрашувда Шуҳрат Ғаниев болалиги ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1