1

Худойберди Тўхтабоев бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаага бўлган муносабатидан хурсанд бўлди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 15:08
Худойберди Тўхтабоев бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаага бўлган муносабатидан хурсанд бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 227-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фан ойлиги  доирасида таълим муассасасининг 2-3-4 синфлар ҳамкорлигида давлат раҳбари илгари сурган беш ташаббуснинг бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишнинг амалдаги ифодаси сифатида машҳур болалар ёзувчиси, 87 ёшни қаршилаган адиб Худойберди Тўхтабоев билан учрашув бўлди.

Мактаб ўқувчилари томонидан учрашув давомида адиб ижодига мурожаат қилиниб, турли шеърлар ва саҳна кўринишлари билан мутолаага муносабатларини амалда кўрсатишди.

Адиб бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаага муносабатини ўз чиқишлари билан ифода этганлигидан хурсандлигини билдирди ва болалик даврларига қайтиб ўз ижодига асос бўлган ҳаётий воқеалар ва асарларидаги прототипларнинг асл қаҳрамонларини ўқувчиларга ҳикоя қилиб берди.

Учрашувнинг энг кульминацион нуқтаси ҳамма ўқувчиларни мутолаага чорлагани билан аҳамиятли, яъни мактаб директори Саодат Тўрахонова адибга кутилмаган ваъда, ўқувчиларга эса топшириқ берди. Унга кўра, мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари  бобо ва бувиларидан эшитган эртакларини қоғозга тушириб, директорга тақдим этади. Директор улар орасидан энг сараларини танлаб, китоб ҳолида нашр эттирган ҳолда адибнинг дастхати билан ўқувчиларга тақдим этади.  

Адиб ўқувчиларни ижодга, китобга ошно қилувчи  бу ташаббусни қўллаб-қувватлади.  

Гулнора АБДУРАҲМОНОВА,  

Яшнобод тумани 227-сонли умумтаълим мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1