1

“Дамас” ичидан сал кам 30 млн сўмлик яширин олиб кирилган кўрпалар чиқди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 19:02
Теглар: дамас, одеял
“Дамас” ичидан сал кам 30 млн сўмлик яширин олиб кирилган кўрпалар чиқди

Божхона ҳужжатларисиз мамлакатга олиб кирилган ҳар бир маҳсулот ва товар ҳалол савдо-сотиқ билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлади. Негаки улар барча ҳужжатларни расман қайд этиб, давлатга солиқ ва божхона божларини тўлаган ҳолда тадбиркорлик қилганда, ҳеч бир ҳужжатсиз ва тўловларсиз ноқонуний товар олиб кирувчилар уларнинг бозори касодга учраштиши мумкин. Чунки бундай осон йўллар билан бозорга маҳсулот олиб кирган кимсалар уни пастроқ нархлайди. Уларнинг фаолиятидан давлат бюджетига ҳам ҳеч қандай даромад тушмайди. Бу эса иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди.

Шу сабабдан божхоначилар томонидан товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.

Ҳусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Хўжаобод-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, транспортнинг салон қисмига 1987 йилда туғилган фуқаро И.Мга тегишли бўлган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 29 850 000 сўмлик ётоқхона жамланмалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Дастлабкисуриштирув давомида ушбу товар моддий бойликлар муқаддам “Дўстлик” чегара божхона пости орқали майдалаб олиб ўтганлиги аниқланди. Бу воқеа ҳақида Даракчи.уз га Андижон вилояти божхона боқшармаси мутахассиси Ф. Каримов хабар қилди. Унинг қайд этишича ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1