АсосийJamiyat

Нурафшонда маъсулиятсиз ота қамалди

'Нурафшонда маъсулиятсиз ота қамалди'ning rasmi

Масъулиятсиз отага чора кўрилади, дея хабар берди “darakchi.uz”га МИБ.

Келтирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг хал қилув қарорига кўра фуқаро Д.Хамдамовдан вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан, Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган эди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида, фуқаро Д.Хамдамов алимент қарздорлигини тўлашлиги тўғрисида бир неча маротаба давлат ижрочиси томонидан расман огоҳлантирилишига қарамай, ўз фарзанди учун алимент пулларини тўлашдан онгли равишда қасддан бош тортиб, қочиб юрганлиги сабабли қарздор фуқаро Д. Хамдамовга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Бўлимнинг тезкор қидирув ходими томонидан қидирувдаги фуқаро Д.Хамдамов ушлаб олиб келиниб, суруштирив ишлари олиб борилган.

Суриштирув жараёнида фуқаро Д.Хамдамов алимент пулларни тўламаслигини билдирганлиги сабабли, ижро иши Нурафшон шаҳар маъмурий судига фуқаро Д. Хамдамовга нисбатан маъмурий жазо қўллаш учун юборилди.

Нурафшон шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра Д. Хамдамовга нисбатан 14 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар