1

Россиялик эксперт: Ислоҳотлар энг аввало парламентнинг ҳокимият тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаши лозим

ЖАМИЯТ 21.12.2019, 16:20
Россиялик эксперт: Ислоҳотлар энг аввало парламентнинг ҳокимият тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаши лозим

Аввал хабар берганимиздек, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган Россиянинг Евросиё тадқиқотлар маркази директори А.Русаков Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларни эътироф этди.  Улар энг аввало парламентнинг ҳокимият тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаши ва партияларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эксперт фикрича, сиёсий институтларнинг мавқеини ошириш бугун МДҲ ҳудудидаги барча давлатлар учун долзарблигига қарамасдан, қабул қилинаётган қарорлар ва саъй-ҳаракатлар сезиларли натижалар кўрсатмаяпти. Шу туфайли россиялик сиёсатшуноснинг фикрига кўра, бугун Ўзбекистон сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда ўзининг ижобий тажрибасига асос солишга барча имкониятларга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1