Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда етказилишини таъминлайди;
Tоварлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи тизимни ўз ичига олган электрон платформа яратади ва юритади;
Инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) тўғрисида маълумотларни истеъмолчиларга етказиб боради.
21.12.2019 12:47
Энди истеъмолчилар сифатсиз маҳсулотлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларидан хабардор этиб турилади






