АсосийJamiyat

Фарғонаа икки «Дамас» тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

'Фарғонаа икки «Дамас» тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Фарғоналик Т.М. Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашинани Фарғона тумани Мингдонобод қишлоғи ҳудудида бошқариб бораётиб, чарчагани боис кўзи уйқуга кетиб қолади. Натижада автомашина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.Г. бошқарувидаги «Дамас» машинаси билан тўқнашув содир бўлади.

Иккинчи «Дамас» ҳайдовчиси Э.Г. ҳодиса жойида вафот этди. Иккала автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилди.

Юқорида таъкидланганидек, ҳайдовчининг чарчагани нохуш ҳодисага сабаб бўлган, дея хабар берди Постда нашри.

    Бошқа янгиликлар