АсосийЖАМИЯТ

Мюнхэн шаҳрида ҳам сайловлар бўлиб ўтди

Мюнхэн шаҳрида ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Консул Нуриддин Мамажонов сайловдан сўнг мюнхэнли...

'Мюнхэн шаҳрида ҳам сайловлар бўлиб ўтди'ning rasmi

Мюнхэн шаҳрида ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Консул Нуриддин Мамажонов сайловдан сўнг мюнхэнлик ўзбекларни палов билан меҳмон қилди.

Нуриддин Мамажонов сайлов жараёни тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди:

“Мамлакатиимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатликка сайловлар фуқароларимизнинг қонун ижодкорлиги жараёнларида билвосита иштирок этишларидаги асосий механизм ҳисобланади.

Ушбу жараёнларда қатнашиш нафақат юртимиз ичкарисида яшаётган ҳамюртларимизнинг, шунингдек турли сабаблар билан хорижда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳам бевосита ҳуқуқидир.

Мазкур доирада Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган дипломатик ва консуллик ваколатхоналари қаторида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида очилган 140-Дархон сайлов округига қарашли 47-сайлов участкаси ГФРнинг Бавария, Хессен, Шимолий Рейн-Вестфалия, Рейнланд-Пфальц ва Саарланд федерал ерларида яшовчи юртдошларимиз билан гавжум.

Юртдошларимиз эрта тонгдан Ўзбекистон олий қонун чиқарувчи органига сайловларда фаол иштирок этиш мақсадида Германиянинг Бонн, Дюссельдорф, Мюнстер Кёльн ва Дюсбург каби олис шаҳарларидан ташриф буюриб, ўзлаританлаган номзодларга овоз беришмоқда.

Бу орқали, албатта, улар юртимиз ҳаётида фаол иштирок этишмоқда, Ўзбекистон келажагини бевосита белгилашда, янги Ўзбекистоннинг янги депутатларини танлаб олишда қатнашишмоқда.

Таъкидлаш керак, Германияда яшаётган ҳамюртларимиз мазкур давлат ҳудудида ташкил этилган 8- ва 47-сайлов участкалари, шунингдек, Мюнхен ва бошқа шаҳарларда муддатидан олдин овоз бериш пунктлари очилганлиги учун Ҳукуматимизга миннатдорчилик билдиришмоқда.

Франкфурт-Майн шаҳридаги 47-сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда ва кечги 20.00 да якунланди.

Сайловга тайёргарлик жараёнларида, ўз навбатида, турли немис оммавий ахборот воситалари – журнал ва газеталарда юртимиздаги сайловлар ҳақида маълумотлар тарқатилиб, Германияда яшаётган ўзбекистонлик ватандошларимиз сайлов участкаларига чорланган эди.

«Neue Zeiten», “Висбаденер Анцайге”, “Барлинер Телеграф” каби журналлар шулар жумласидан.

    Бошқа янгиликлар