Айни пайтда кеча бўлиб ўтган сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.
Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раҳбари:
- Бу йилги сайловга тайёргарлик 2 йил олдин бошланган эди. Сайлов кодекси қабул килинди. Сайловнинг барча жараёнлари очиқлик, шаффофлик асосида ўтказилди. 10 та халқаро ташкилотлардан, 50 дан ортиқ давлатлардан, 825 нафар кузатувчи, 1155 нафар маҳаллий ва халқаро нуфузли ОАВлар ёритди. 120 дан ортиқ видеокузатув камералари жойлаштирилиб, онлайн ёритиб турилди. 120 000 нафар интернет фойдаланувчилари saylov.uz ва election.uz сайтига кирди. 300 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.
Бу йил сайловда 13 963 627 нафар сайлочилар овоз беришди (чет эл сайловчилари билан). Умумий сайловчилар сони 20 596 570 нафар эди.
2019 йилги парламент сайловида иштирок этганлар сони корректировка қилинди: 67,8 фоиз овоз берилган.






