АсосийЖАМИЯТ

Баҳорда Тошкентдан Грузия ва Озарбайжонга транзит поездлар йўлга қўйилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ келаси йилнинг баҳорига қадар Грузия ва Озарбайжонга транзит...

'Баҳорда Тошкентдан Грузия ва Озарбайжонга транзит поездлар йўлга қўйилади'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ келаси йилнинг баҳорига қадар Грузия ва Озарбайжонга транзит поездларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тошкентда Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари иштирокида беш мамлакат ўртасида халқаро мултимодал йўналишни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Мултимодал йўналиш бўйича биринчи транзит юк поездининг йўлга қўйилиши 2020 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган.

Учрашув давомида унинг иштирокчилари транзит тарифларининг умумий ставкалари ва маршрут бўйича юкларни ташиш шартларини белгилаб олдилар ва логистика инфратузилмасини муҳокама қилдилар.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раислигида иштирок этувчи давлатлар темир йўллари раҳбарларидан таркиб топган мувофиқлаштириш қўмитасини тузишга келишиб олдилар.

Бошқа янгиликлар