Хабарингиз бор, айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева раҳбарлиги остида "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, куни кеча Агентлик раҳбарияти водийда бўлди.


Бу ҳақдаги таасуротларини лойиҳа раҳбари С.Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали билдирди:
“Бугун кечки овқатни Фарғонадаги 45-сонли махсус мактаб интернати ўқувчилари билан бирга қилдик.
“Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида айнан Фарғонага келишимизнинг сабаби - Агентлигимизга фарғоналик кўплаб болалар мурожаат қилган ва биз билан учрашиш истагини билдирган эди.
Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.
Учрашув илиқ таассуротларга бой бўлди. Шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди.Орзулар ҳақида, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик.
Лойиҳамиздоирасида бундай учрашувларни яна давом эттирамиз”.





Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа доирасида "Совғалар карвони" хайрия акцияси ҳам тарт олган.






