Бугунги кунда Андижон вилояти прокурорлари секторларидаги ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотига кўра, вилоят прокурорлари секторлари 204 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 129 235 та хонадонда истиқомат қилувчи 723 209 нафар фуқаронинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Бунинг учун прокурорлар секторлари ҳудудида 59 та кичик гуруҳ ташкил этилиб, уларга 283 нафар ходим (мутахассис) жалб этилган.
2019 йилнинг ўтган даврида ушбу кичик гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган 24 868 та муаммо бартараф этилган.

Хусусан, Жалақудуқ туман ҳудудидаги 583 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 19 нафари ногиронлик аравачалари билан таъминланди.
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Одилжоновга тадбиркорлик фаолияти учун 0,5 гектар ер майдони берилиб, бино қуриш
ва ипакдан шойи тўқиш ускуналарини сотиб олиши учун 210 минг АҚШ доллари ва 600 млн сўмлик кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган. Натижада тадбиркор томонидан “РД Силк корпарейшин” МЧЖ ташкил этилди ҳамда 35 та янги иш ўрни яратилди.
Бўз туман прокурори сектори ҳудудида яшовчи фуқаро А.Холиқовга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун “Чашма” МФЙнинг “Ободлик” кўчасида бино ва 950 млн сўм кредит маблағи ажратилишида кўмаклашилди. Натижада туманда янги “Бўз броллер” МЧЖ ташкил этилиб,
20 нафар фуқаро иш билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 141 та муаммо бартараф этилган.
Масалан,“Нурафшон” МФЙда яшовчи фуқаро А.Умаровга эса, 25 млн сўмлик кредит маблағи ажратилган ҳолда унинг хонадонида давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, натижада бундай муассасаларда тарбияланувчилар қамрови 66%га кўтарилди.
Булоқбоши тумани Шохгузар МФЙда яшовчи фуқаро Б.Юнусовга ҳам “ноль” қийматда бино ажратилиб, унга 708,0 млн сўм маблағи эвазига давлат хусусий шерикчилиги асосида “BRIGHT KIDS” мактабгача таълим муассасаси қуриб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда 8 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Шу билан бир қаторда Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган 6 та муаммога таклифлар Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида болалар реанимация ва анестезиология бўйича алоҳида бўлимларини ташкил этиш ва уларни мутахассислар билан таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудида Қирғизистон ва бошқа республикалардан кўчиб келган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш кабилар.
Вилоятдаги прокурорлар секторларида Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Бўз туман “Гулистон” МФЙнинг “Гулзор” кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Деҳқоновга 145 млн сўм кредит маблағи ажратилиши ва ушбу маблағ ҳисобидан 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида мини стадионнинг қуриб битказилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича футбол тўгараги ташкил этилди.
Шунингдек, Булоқбоши тумани “Қумариқ” МФЙ Камалак кўчасида яшовчи фуқаро М.Сиддиқовага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида тикув машиналари учун 30 млн сўм 8 фоизлиимтиёзли кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида ҳудуддаги 6 нафар аёл-қизларни иш билан таъминлаб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Қолаверса, вилоятдаги прокурорлар секторларида ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижро юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундай ижобий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.






