Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбир ўтказилди. Унда тадбиркорлик суъбектидаги ноқонуний ҳаракат фош этилди.
Аниқланишича, Наманган туманида жойлашган хусусий шифохонани тўлов интизомига амал қилиши кўрилганда истеъмолчи тармоқга тўғридан-тўғри, ўзбошимчалик билан уланиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди.
Қоидабузарлик далолатномаси юзасидан берилган хулосага кўра шифохона таъминотчи корхона манфаатига 81.312 кВт/соат электр энергияси ёки 36.590.400 сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.






