1

Йўловчиларга қўполлик қилган автобус ҳайдовчисининг раҳбари огоҳлантирилди (видео)

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 14:43
Йўловчиларга қўполлик қилган автобус ҳайдовчисининг  раҳбари огоҳлантирилди (видео)

20 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 11-сонли шаҳар автобуси йўналиши ҳайдовчилари ҳатти-ҳаракатидан норозилик мазмунидаги видео мурожаат жойлаштирилган эди. 

Вилоят транспорт бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

“Фурқат Тех Сервис” МЧЖга тендер шартномаси асосида бириктириб берилган 11-сонли “Б.Нақшбанд – 9-сонли мактаб” шаҳар автобус йўналишида 13 дона автотранспорт воситалари график асосида қатновларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, Б.Нақшбанд зиёратгоҳи атрофида истиқомат қилувчи кўп сонли аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда Марказий бозор томонга ҳаракатланадиган янги 60-сонли “Маданият бош бекати - Б.Нақшбанд” шаҳар автобус йўналиши ташкил қилиниб, ушбу йўналишда 12 дона янги катта ҳажмдаги “ASIA STAR” русумли транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилган.

Рейд тадбир тадбирлари ўтказилиб, унда йўловчи ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома ва далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

Шунга қарамай, мурожаатда таъкидлангани каби камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳайдовчи маданияти ошириш борасида қилишимиз лозим бўлган ишлар кўплигини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб, 11-сонли “Б.Нақшбанд – 
9 сонли мактаб” шаҳар автобус йўналиши раҳбари огоҳлантирилди. Қоидабузар ҳайдовчиларга келгусида ушбу ҳолат такрорланса кескин чора кўрилиши тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1