1

Инспектор маҳалладаги олма дарахтларини нега кесди?

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 15:03
Инспектор маҳалладаги олма дарахтларини нега кесди?

Интернетнинг “Теlеgram” ижтимоий тармоғидаги каналларда “Бухоро - Профилактика инспектори маҳалла биноси олдидаги мевали дарахтларни кесди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. 

Ушбу видеолавҳада Олот тумани Ёшботир МФЙ биноси олдидаги томарқа ерида дарахтларнинг кесилган ҳолдаги видеотасвири акс этган бўлиб, “Бухоро вилояти Олот тумани Ёшботир МФЙдан ёзмоқдамиз. Профилактика инспектори маҳалла биноси олдидаги тўртта олма дарахтини кесди. Сабаб-камерага халал бераётган экан. Дарахт кесиш бўйича мараторий эълон қилинган эди-ку! Ё участка нозирлари мараторийга амал қилмаса ҳам бўлаверадими” мазмунида изоҳ берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Вилоят ИИБ Ахборот хизмати текширув ўтказилганлигини маълум қилди. Текширув жараёнида, Олот тумани Ёшботир МФЙ биноси Чорбоғ қишлоғида Олот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органлари 250-сонли таянч пункти билан бир бинода жойлашганлиги;

- бино олд томонида ҳажми 1 сотих бўлган ер майдони мавжудлиги, ушбу ер майдонида турли хилдаги гул ва мевали дарахтлар экилганлиги;

- ер майдони устки қисмидан юқори кучланишли электр тармоғи (симлари) ўтганлиги, ер майдонидаги дарахтларнинг шохлари ушбу электр симларига тегиб, аҳолига сифатли ва узлуксиз электр токини етказишда муаммо туғдираётганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сонли Қарори талаблари ҳамда Ёшботир маҳалласида яшовчи фуқаролар У.Абдиев ва И.Бозоровларнинг бир неча маротаба Олот тумани Электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилганлиги;

- 2019 йил 15 декабрь куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Олот тумани инспекциясининг рухсати билан ер майдонидаги электр симларига таъсир қилувчи, қуриган ҳолдаги тўрт дона олма дарахтлари жамоатчилик вакиллари томонидан кесиб олинганлиги;

- 250-сонли таянч пунктида хизмат қилиб келаётган Олот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенант О.М.Жабборов ва Олот тумани ИИБ бошқа ходимларининг ушбу дарахтлар кесилишига умуман алоқаси йўқлиги аниқланди.

(ўз-ўзидан савол туғилади, дарахтларни остидан кесиш ўрнига айнан халақит бераётган қисмини кесса бўлмасмиди? Мутахассис жавоби: юқори кучланишли (3 фазали) электр тармоғи ўтган ҳудудда 10 метргача радиусда бевосита контакт бўлмаган тақдирда ҳам электр токи таъсири, ток уриш хавфи мавжуд бўлади, шу сабабли мазкур ҳолатда дарахтлар остидан кесилган)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1