1

Соғлиқни сақлашда ишга қабул қилиш билан боғлиқ жиноятлар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 16:04
Соғлиқни сақлашда ишга қабул қилиш билан боғлиқ жиноятлар маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Корруацияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди...

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 январдаги буйруғи билан 2019 йил 1 февралдан тизимда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада ишга қабул қилиниши белгилангани, лекин ушбу буйруқ ижроси таъминланмаётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

НиғматуллаЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:

— Мазкур буйруқдан кейин ўрганилган 68 та муассасада қарийб 2 минг нафар ходим чорак ва 3.800 нафари ярим ставкага ишга қабул қилинганлиги аниқланди.

Биргина Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказида 92 та штат бирлигида 152 нафар шифокор ва 162 та штат бирлигида 219 нафар ҳамшира ишлаб келмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, бугунги кунда республика бўйича жами 12.916 нафаршундан 2.894 нафар умумий амалиёт ва 10.022 нафар тор доирадаги мутахассисларетишмайди.

Хусусан, тиббий муассасаларда 851 та педиатр, 465 та терапевт, 326 та стоматолог, 273 та анестезиолог-реаниматолог, 269 та акушер-гинеколог, 216 та психиатр, 198 та рентгенолог, 192 та фтизиатр, 172 та хирург ва 5.383 та бошқа тор доирадаги мутахассис штатлари тўлдирилмаган.

Ҳудудлар кесимидабўш шифокор лавозимлари 

  • Навоий вилоятида 264 тани,
  • Бухорода 389,
  • Хоразмда 525,
  • Андижонда 576,
  • Қорақалпоғистон Республикасида 691, 
  • Сирдарёда 744,
  • Наманганда 769,
  • Жиззахда 773,
  • Самарқандда 962,
  • Фарғонада 1.097,
  • Қашқадарёда 1.129,
  • Тошкент вилоятида 1.428,
  • Сурхондарёда 1.713,
  • Тошкент  шаҳрида 1.856 тани ташкил этади

Яна бир масала, тиббиёт коллежларини битириб, ишсиз юрган ёшлар сони жуда юқори бўлсада, республика бўйича 4.500 та ўрта ва кичик тиббиёт ходимлариштат бирликларитўлдирилмаган.

Ҳамшира ва кичик тиббиёт ходими бўш иш ўринлари сони 

  • Сурхондарё (206),
  • Самарқанд (477),
  • Тошкент (582) вилоятлари,
  • Тошкент шаҳрида (2.213) юқорилигича қолмоқда.

Тизимда ишга қабул қилиш жараёнинингшаффоф эмаслиги турли суиистеъмолчилик ва тамагирлик ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Масалан, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи фуқаро К.ни ҳамшираликка қабул қилиш эвазига 500 доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Ёки, Андижон вилоят перинатал маркази раҳбари айрим ходимлари билан тил бириктириб, фуқаро У.ни кичик тиббий ходим сифатида ишга қабул қилиш эвазига 200 доллар олганда ушланди.

Кадрлар билан ишлашдаги бундай вазият, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси заифлиги нафақат кадрлар қўнимсизлигигабалки тажрибали ва етук мутахассисларнинг хусусий секторга ёки чет давлатларга ишга ўтиб кетишига олиб келмоқда.

Биргина, республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан сўнгги 3 йилда 242 нафар моҳир шифокор хусусий клиникаларга ишга ўтган ёки хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1