Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида...
Аввал хабар берганимиздек,бугун, 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Корруацияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди...
Йиғилишда таъкидланганидек, бюджет маблағларининг сарфланиши, ўзаро ҳисоб-китоб, пулли хизмат кўрсатиш жараёнидаги тизимли камчилик ва нуқсонлар ҳам соҳадаги асосий коррупциявий омиллардан бири бўлиб қолмоқда...
“МОЛИЯВИЙ ҚОНУН БУЗИЛИШЛАР 2019 ЙИЛДА 3 БАРОБАРГА ОРТИБ, 26,7 МЛРД. СЎМНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ”
Ниғматулла ЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:
— Эътибор беринг! Давлат молиявий назорат департаменти томонидан сўнгги 2 йилда текширилган 1.591 та тиббий муассасанинг 1.311 таси ёки 82 фоизида молиявий қонунбузарликлар аниқланган.
Фақат жиноят ишлари бўйича қарийб 92 млрд. сўм бюджет ва бошқа маблағлар толон-торож қилинганлигимаълум бўлди.
Масалан, Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Р. ҳисобчи К. ва ғазначи М. билан жиноий тил бириктириб, меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган, яъни амалда ишламаган 98 нафар шахсга сохта маълумотлар асосида 419 млн. сўм иш ҳақини ҳисоблаб, талон-торож қилганлар.
Яна бир ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан аниқланаётган молиявий қонунбузарликлар ҳам йилдан-йилга ортмоқда. Жумладан, мазкур хизмат томонидан 2018 йилда 8,2 млрд. сўм сарфланишида молиявий қонун бузилишлар аниқланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 3 баробарга ортиб,26,7 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ваҳоланки, соҳани ўзини ўзи молиялаштиришнинг ягона манбаи – пуллик тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида ҳисоб-китоб тўғри йўлга қўйилмаган, интизом ва тартиб бўшашиб кетган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология маркази айрим мансабдор шахслари банк ходимлари, жами 12 нафар шахслар билан жиноий тил бириктириб,15,3 млрд. сўмниўзлаштирганликлари аниқланди.
Шундан,эътибор беринг, пуллик хизматдан тушган 13,2 млрд. сўм банкка топширилмасдан,1,1 млрд. сўм эса, ходимларнингиш ҳақлари ғазнадан очиқдан-очиқ ўзлаштирилган.
Бу ҳам етмаганидек, амалда кўрсатилмаган хизматлар ҳамда етказиб берилмаган жиҳозлар учун 636 млн. сўм ўтказилиб,сув ва ҳаводек зарур маблағ талон-торож қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,5 нафар масъул мансабдор шахслар қамоққа олинди.
Бундан ташқари, вазирлик “Тиббиёт-қурилиш” инжиниринг корхонасининг баъзи мансабдор шахслари тиббий муассасаларда амалда бажарилмаган қурилиш ишлари, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳамда молиявий ёрдам важи билан 2,3 млрд. сўм ўтказиб, маблағларни қўлга киритишган. Бу ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатиб, тергов ўтказишни бошланганидан сўнг, қисқа муддатда 1 млрд. сўмдан ортиқ зарар қопланди.
Энг ташвишлиси, бундай ҳолатларга вазирлик ҳам, бюджет назоратига масъул идоралар ҳам “кўз юмиб”, сукут сақлашни маъқул кўришган.
Ким бу ишларга аралашган ёкираҳнамолик қилган бўлса, тергов жараёнида барчасининг жавобгарлик масаласи, албатта, ҳал қилинади.
Шу ўринда, соғлиқни сақлаш, молия ва солиқ органлари раҳбарлари эътиборини қуйидаги таҳлилларга қаратмоқчиман.
Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказининг 2019 йилги бюджети 28 млрд. сўмни ташкил этиб, 31,3 млрд. сўм харажат қилиниши ва йиллик молиявий фаолият 3,2 млрд. сўм зарар билан якунланиши прогноз қилинган. Ходимларнинг ўртача ойлиги 1,2 млн. сўмни ташкил қилган.
Бундан ташқари, Марказ биносининг реконструкциясига бюджетдан 5,9 млрд. сўм молиялаштирилган.
Агар,15,3 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинмасдан, муассасага кирим қилинганида ҳамда Марказда ўтказилган хронометражда қўшимча аниқланган кунлик 25 млн. сўм тушум тўлиқ ҳисобга олинганда, Марказ бюджети 22,6 млрд. сўмга ортиб,50,6 млрд. сўмга етган бўлар эди.
Бу эса, ходимлар ойлигини 5 баравар ошириб, ўртача 6 млн. сўмгаетказиш, Марказ биносининг 5,9 млрд. сўмлик реконструкциясини ўз ҳисобидан амалга ошириш ҳамда йилни 9 млрд. сўм соф фойда билан якунлаш имконини берар эди.
Афсуски, бошқа муассасаларда ҳам пуллик хизмат кўрсатиш аҳволи яхши эмас.
Эътиборингизни, шу йилнинг 4-11 ноябрь кунлари Департамент томонидан 25 та тиббиёт муассасасида ўтказилган мониторинг натижаларига қаратмоқчиман.
Мониторингда ҳар бир муассасада пуллик тиббий хизматдан бир кунда ўртача 5,2 млн. сўм,25 та муассасада жами 132 млн. сўм қўшимча маблағ туширилиши таъминланди.
Масалан, Тошкент шаҳридаги 1-сон клиник шифохонада кунига ўртача 11,1 млн.сўм, Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 14,8 млн., Нукус шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида 19,5 млн. ва Республика Эндокринология марказида 20,4 млн. сўм қўшимча туширилди.
Республика бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган жами 783 та муассаса бор, агар уларнинг ҳар бирида яширилаётган 5,2 млн. сўм кунлик тушум банкка топширилса, бир ойда 122,1 млрд. сўм, бир йилда 1,4 трлн. сўм қўшимча тушум таъминланиши мумкин.
Бу эса, тизимда фаолият кўрсатаётган 395 мингдан зиёд ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш, тизим моддий техник базасини мустаҳкамлаш ёки бюджетдан сарфланаётган маблағларни 12,4 фоизга камайтириш имконини берар эди.
Ваҳоланки, бугунги кунда 2.245 та тиббиёт муассасаси моддий-техника базаси ўта ночор бўлиб, янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни талаб этади.
Бундан ташқари, Республикадаги тиббиёт муассасаларида 67,8млн. доллар миқдоридаги 4.697 та тиббий жиҳозга эҳтиёж мавжуд.
Бундай эҳтиёж барча ҳудудларда бор, айниқса,
Сурхондарё (5,6 млн. доллар),
Фарғона (6,6 млн.),
Бухоро (8,2 млн.),
Самарқанд (9,1 млн.) вилоятлари,
Қорақалпоғистон (7,2 млн.) Республикасидаги аҳвол алоҳида эътиборни талаб этади.
Йиғилишда репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда ҳам коррупция “палак” отиб, бу иллат ҳомиладор аёлни рўйхатга олишдан бошлаб, фарзанд туғилиб, уни оёққа қўйгунгача кўрсатиладиган барча тиббий хизмат жараёнларини кенг қамраб олганига ҳам урғу берилди. Бизни кузатишда давом этинг...