1

Бош прокурор: “Тиббий ёрдам учун ордер расмийлаштиришда таниш-билишчилик авж олган”

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 17:52
Бош прокурор: “Тиббий ёрдам учун ордер расмийлаштиришда таниш-билишчилик авж олган”

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Корруацияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди...

Ниғматулла ЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:

— Давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун ордерларга талаб ўта юқори бўлган ҳозирги шароитда, бу жараённинг очиқ ва шаффоф бўлиши, энг аввало, адолат таъминланишиталаб этиладиШунга қарамасдан, ордер расмийлаштиришда кўплаб қонун бузилиши ҳолатлариайниқса, таниш-билишчилик ва суиистеъмолчиликлар авж олган.

Биргина 2018 йилда Тошкент вилояти тиббиёт муассасаларида 828 та, Сирдарёда 1.271 та ва Андижонда 7.545та ордерлар тиббий-танлов комиссиялари хулосалари олинмасдан, расмийлаштириб берилган.

Нукус шаҳар 3-сон оилавий поликлиникада 2018 йил давомида 291 нафар беморлар ордер олиш учун навбатда турган бўлсада, уларнинг ўрнига 132 нафар беморгаордер навбатсиз берилган.

Ордер бериш учун Самарқандда 196 нафар, Сирдарёда 394 нафар ва Қашқадарёда 3.242 нафар бемордан ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган.

Онкология марказининг Жиззах филиали, Тошкент вилояти силга қарши курашиш диспансери, Навоий ва Фарғона вилоят перинатал марказларидаордер олиш учун навбат тўғри йўлга қўйилмаган, оддийгина навбатга олиш журнали ҳам юритилмаганБунинг оқибатида, навбатда турган фуқаролар йиллар давомида ордер ололмасдан, сарсон бўлмоқда.

Масалан, Бўка туманида яшовчи фуқаро У. Тошкент вилоят тиббиёт марказида даволаниш учун 2017 йилда навбатга қўйилиб, унга орадан қарийб икки йил ўтгач ордер ажратилган.

Сурхондарё вилоят тиббиёт маркази томонидан имтиёзга эга 50 нафар пенсионерларга тиббий хизмат кўрсатилиб, улардан 35 млн. сўм қонунга зид равишда ундириб олинган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1