1

Қарши ГАИ ходимлари "қулоқ"лар билан ҳамкорликда ишлайдими?(видео)

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 22:07
Қарши ГАИ ходимлари "қулоқ"лар билан ҳамкорликда ишлайдими?(видео)

2019 йил 24 декабрь куни “You-Tube” интернет ижтимоий тармоғининг “Baxodir brat”канали орқали “ҚАРШИДА ҚУЛОҚЛАР ВА ГАИ” сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеолавҳа жойлаштирилди. 

Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур видеотасвир қандай муносабат билдиради?

 Бошқарма Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019 йил 10 декабрь кунидаги хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 1-ЙПХ отряди 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторлари сафдорлар У.Қулматов, кичик сержант А.Тураев, ЙПХ катта инспектори А.Мейлиевлар Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида кичик сержант К.Мўминов кичик сержант А.Тураевга рация алоқа воситаси орқали алоқага чиқиб, Қарши шаҳар Анҳор кўчасида “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси ўртоқлари билан шу кўчада жойлашган чойхонадан чиққанлиги, ҳайдовчининг ёнидаги ўртоқлари ўта маст ҳолда бўлиб бақир-чақир қилиб кўчада одамларни тинчини бузиб автомашинага миниб кетаётганлигини ҳайдовчи ҳам ичган бўлиши мумкинлиги, кўнгилсиз ҳодиса юз бермасидан ушбу автомашинани марказий кўчаларга чиқмасидан ичган ёки ичмаганлигини текшириб кўриш кераклигини маълум қилган.  

Шундан сўнг ЙПХ инспекторлари сафдор У.Қулматов, кичик сержант А.Тураевлар ЙПХ катта инспектори катта сержант А.Мейлиевни “Нексия” русумли       70 А 626 РА давлат рақам белгили автомашинаси билан айтилган манзилга бораётганларида уларнинг қарама-қарши томондан “Ласетти” русумли автомашина келаётганлини кўриб орқага қайрилиб олмоқчи бўлганида ушбу автомашина етиб келган. ЙПХ инспекторлари кичик сержант А.Тураев ва сафдор У.Қулматовлар куннинг қоронғу бўлишига қарамасдан ёруғликни қайтарувчи нимчасини киймасдан шошилиб автомашинадан тушиб ҳайдовчини олдига келган. Кичик сержант А.Тўраев ҳайдовчига ўзини таништириб спиртли ичимлик ичган ёки ичмаганлигини сўраган. “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичмаганлигини билганидан сўнг ундан узр сўраб ҳайдовчига оқ йўл тилаган ва ҳаракатланишига рухсаб берган.  

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1