Самарқанд халқаро аэропортида Президент совғалари кутиб олинди, дея хабар берди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Вилоят халқ таълими бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 930 нафар вилоятдаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳалласида яшаётган болалар, боқувчисини йўқотган чин етимлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фарзандларига Президент совғалари берилади.

Ушбу совғалар 29 декабрь куни ўтказиладиган Президент арчаси байрам тадбирларида тантанали равишда топширилади






