1

Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи қачон тўланади?

ЖАМИЯТ 26.12.2019, 15:57
Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи қачон тўланади?

Хабарингиз бор, жорий йилда сайлов компанияси иши бошланиши билан жараёнга жалб қилинганларга ҳақ берилиши бўйича масала юзага чиққанди. 

Шундан сўнг, сайлов комиссиялари фаолиятига жалб этилган асосий иш жойига эга бўлган фуқароларга компенсация ҳамда вақтинча ишсиз бўлган ва нафақадаги фуқароларга бир марталик иш ҳақи тўловлари амалга оширилиши маълум қилинди. 

Блогер Хушнуд Худойбердиев ўзига келиб тушган мурожаатлар асосида тўловлар қилинмаётганлик ҳолатлари ҳақида билдирди: 

“Айни шу мавзуда “бизга қачон иш ҳақи беришади” деган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Марказий сайлов комиссияси билан боғланганимизда маълум қилишдики, ҳудудларда молиявий масалаларга масъул бўлганлар “аллақачон ҳаммага иш ҳақини тўлаб берганмиз” дея ҳисобот тақдим этишган экан.

Ҳурматли, сайлов комиссиялари аъзолари!

Юзага келган тушунмовчиликларни бартараф этиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида қайси округ ҳамда участкаларда ҳалигача тўловлар берилмагани ҳақида маълумот беришларингизни сўраймиз.

Тўловлар амалга оширилмаган ҳудуд номи, округ ва участка рақамини қуйида изоҳ сифатида қолдиринг ёки @saylov_2019bot ботига йўлланг.

Барча мурожаатлар Марказий сайлов комиссиясига кўриб чиқиш учун юборилади” , — дея тушунти риш бермоқда блогер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1