1

Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради

ЖАМИЯТ 26.12.2019, 16:08
Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради

Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради. Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиник шифохонаси бош шифокори Абдуллаев Нурмамат Абдуллаевич вафот этди.

Н.Абдуллаев 1945 йил 12 апрелда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. 1967 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини имтиёзли тамомлаб, ушбу ушбу олий ўқув юртида турли лавозимларда фаолият юритди. 1993 йилдан то шу кунга қадар эса Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиник шифохонаси бош врачи лавозимида узлуксиз ва самарали ишлади. Унинг раҳбарлигида клиника фаолиятида туб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

Н.Абдуллаев маҳоратли раҳбар бўлиши билан бирга, катта клиник тажриба ва чуқур билимга эга бўлган врач-терапевт сифатида оғир, мураккаб беморларни рационал даволаш орқали минглаб касалларни ҳаётга қайтаришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Ўзининг инсонпарварлиги, халқчиллиги туфайли жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди. Меҳрибон ота, оилапарвар инсон сифатида 4 фарзандни тарбиялади.

Н..Абдуллаев давлатимиз раҳбарининг Фармонлари билан “Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони ҳамда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Шунингдек, у “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони соҳиби.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1