АсосийJamiyat

Қўқонда ЙТҲ оқибатида 20 га яқин йўловчиси бўлган «ISUZU» автобуси ағдарилди

'Қўқонда ЙТҲ оқибатида 20 га яқин йўловчиси бўлган «ISUZU» автобуси ағдарилди'ning rasmi

2019 йилнинг 27 декабрь куни соат тахминан 8.30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннахр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида ичида 20 га яқин йўловчи бўлган «ISUZU» русумли автобус “Газ 52” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада автобус ёнбошига ағдарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра автобус ичида 20 нафар йўловчилар бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар