Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ёнғин хавфсизлиги институтида Ўзбекистон Экологик партияси Сергели тумани партия ташкилоти қошидаги 300 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг “Жасорат” ватанпарвар тўгараги аъзолари, Институт курсантлари билан ҳамкорликдаги ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватанга хизмат – олий фазилат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Сергели тумани прокурорининг ўринбосари Асрор Турғунов, туман Нуроний жамғармаси раиси Эркин Талбабаев, туман Халқ таълими “Маънавият ва маърифат” бўлими раҳбари Гулмира Эгамбердиева, Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари, курсантлари, “Жасорат” ватанпарвар тўгараги раҳбарлари ва ўқувчилари, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирни Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари томонидан ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган аппаратлардан фойдаланиш тартиби, Ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган аппаратларнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган кўргазмали намойишлар билан бошлаб беришди.
Шундан сўнг “Жасорат” ватанпарварлик тўгарагининг тайёрлаб келган бадиий дастурлари асосида жажжи болажонларнинг “Узбекистан”, “Ўзбекистон бизники”, “5 ташаббус”, “Аскар”, “Ўт ўчирувчилар” қўшиқлари, “Морячка” ва “Лейтенант” рақслари, “Она Ватан” ва “Ёнғин ҳавфсизлиги” шеърий композициялари, “Ёш десантлар”, “Ҳарбийлар саф тайёргарлиги” композицияларини моҳирона ижро этишлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида эса келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонларимизнинг ватанпарварлик руҳидаги шижоатлари, шеърий туҳфалари, жўшқин овозлари ила ижро этган қўшиқлари ва ажойиб рақслари ҳамда барча чиқишлари ёш курсантларимиз ва барча тадбир иштирокчиларини самимий олқишларига сазовор бўлганликлари учун Институти раҳбарияти ва Сергели тумани прокуратураси томонидан тўгарак раҳбарлари ва аъзоларига ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар тантанали топширилди.

– Ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган аппаратларнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган Ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятлари, аҳоли яшаш уйлари ва масканларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда фойдаланиладиган аппаратларнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича кўрсатилган кўргазмали намойишлар бизда унутилмас таассурот қолдирди – дейди – “Жасорат” ватанпарвар тўгараги бадиий раҳбари Нодира Жамолиддинова - Жисмонан бақувват, маънан етук, жасур ва сергак ҳарбий курсантларимиз нафақат Ватанимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилаётгани, балки халқимизнинг дуосини олишдек шарафли касб эгалари бўлишдек бахтга муяссар бўлишаётгани, фавқулодда ҳолатларда ва тилсиз ёвга қарши курашишда мардоновор хизмат қилаётганликаларини кўриб, беихтиёр ҳавасимиз келди. Албатта бундай тадбирларни самарали ташкил этилиши замирида ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши ва интилишигасабаб бўлмоқда.
– Бу ердаги Ёнғин ўчириш техникалари, ёнғин ўчириш анжомлари ҳамда мард, жасур акаларимизнинг ҳарбий қўшиқни баралла айтиб, саф тортиб ўтишларини кўриб томоша қилдик, – дейди Сергели тумани
300-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азизбек Юсупов – Ёнғин ўчириш воситларини ўз қўлимиз билан ушлаб кўрдик. ёнғинларни бартараф этишда ёнғин ўчирувчилар томонидан нафас олишга яроқсиз муҳитда ишлатиладиган аппаратлардан фойдаланиш тартибларихусусида етарли маълумотлар берилди. Бугунги қизиқарли ўтган тадбир ушбу касбга қизиқишимни янада орттирди ва мен ҳам катта бўлсам албатта ҳарбий бўламан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ёнғин хавфсизлиги институти
Матбуот хизмати






