АсосийЖАМИЯТ

Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг “Кўчма кубоги” кимга насиб этди?

Қуролли Кучлар академиясида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида академия бошлиғининг...

'Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг “Кўчма кубоги” кимга насиб этди?'ning rasmi

Қуролли Кучлар академиясида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида академия бошлиғининг“Кўчма кубоги”бўйича “Мен албатта ҳарбий бўламан!” номли танлов ўтказилди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси, Яшнабод туманида жойлашган 153-сонли умумтаълим мактабининг “Олимп-Лидер” жамоаси, Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактабининг “Посбонлар” ва 148-сонли умумтаълим мактабнинг “Ватанпарвар” жамоаси, Бектемир туманида жойлашган умумтаълим мактабининг “Мангуберди” жамоалари иштирок этди.

Бир қанча шартларни ўз ичига олган танлов кўтаринки руҳда ва юксак савияда ўтди. Ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этган танлов келажак авлодларимизнинг ҳарбийликка бўлган ҳавасларини яққол намоён қилди.

 

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Учтепа туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси эгаллади.

2-ўрин Мирзо-Улуғбек туманидаги 148-сонли умумтаълим мактабининг “Ватанпарвар” жамоасига насиб этди. 

3-ўринга Яшнабод туманида жойлашган 153-сонли умумтаълим мактабининг “Олимп-Лидер” жамоаси сазовор бўлди.

“Темурбеклар” жамоаси академия бошлиғининг “Кўчма кубоги” ва 1 даражали диплом билан тақдирланди.

Совриндор жамоалар ва фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар