АсосийJamiyat

Жондорлик ота қамоқ жазосини ўтаб чиққач, қонун талабини тушуниб етди

'Жондорлик ота қамоқ жазосини ўтаб чиққач, қонун талабини тушуниб етди'ning rasmi

МИБ Жондор тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 11.12.2015 йилдаги қарздор И.Назаровдан ундирувчи Ф.Бобоева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼-қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди дея, хабар қилди МИБ.

Бироқ, қарздор И.Назаров 19 млн. 431 минг сўм алимент қарздорлигини икки йил ва ундан ортиқ муддатда тўламасдан, қасддан бўйин товлаб келган. Шу боис, Жондор туман маъмурий судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва ота жазо муддатини ўтаб чиқди. И.Назаров қамоқ жазосини ўтаб чиққан заҳоти қонун талабини тушуниб етган кўринади, чунки у 19 млн. 431 минг сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.

 

    Бошқа янгиликлар