АсосийЖАМИЯТ

Навоийда қулфланиб қолган икки гўдак қутқариб олинди

Жорий йилнинг 29 декабр куни соат 11:48 да Навоий вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига Н...

'Навоийда қулфланиб қолган икки гўдак қутқариб олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 декабр куни соат 11:48 да Навоий вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига Навоий шаҳри Меъморлар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ризайев Б. хонадонида 2 нафар ёш фарзанди қулфланиб қолганлигини айтиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Мазкур мурожаатга асосан соат 11:54да воқеа жойига масъул навбатчи катта лейтенант Ж.Шаропов раҳбарлигида қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, махсус асбоблар ёрдамида ичкаридан қулфланиб қолган хонадон эшигини очиб, уй ичида қолиб кетган 2017 йилда туғилган Файзбек ва 2019 йилда туғилган Еъзозани ота-онасига соғ-саломат топширишди, дея маълум қилди ФВВ.

    Бошқа янгиликлар