UzAuto Motors автомобилни урфга кирган жилосиз қора рангга бўяшни бошлади. Бу автомобиль ихлосмандлари учун ўзига хос янгилик бўлади, дея хабар беради компания Ахборот хизмати.
Автомобиль дунёси жуда ўзгарувчан, айниқса дизайнни такомиллаштириш борасида. Қачонлардир автомобилни жилоли қилиш урф бўлган бўлса, бугун бунинг акси бўлмоқда. Бугун автомобиль ишқибозлари ўртасида автомобилни жилосиз қора рангги бўяшни афзал кўрмоқда.
Автомобиль модасига эргашишлик эса аксарият ҳолларда у қадар арзон бўлмаган машғулотдир. Мода тенденциясини инобатга олган ҳолда.
Автомобилни жилосиз рангга бўяш махсус бўёқ ва методология ёрдамида амалга оширилади. Жараён мураккаб бўлиб, қўшимча ишловни талаб қилади. Эндиликда эксклюзив рангдаги автомобил соҳиби бўлишни истаган харидор атиги 5 миллион сўм эвазига ишлаб чиқарувчидан урфдаги рангли автомобиль эгаси бўлиши мумкин.






