Фукаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 14.08.2019 йилда қарздор А.Салмоновдан ундирувчи “InfinBank” фойдасига жами 62 млн. сўмлик қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати мавжуд бўлиб, мазкур ижро иши юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасининг барча қидирув инспекторлари хамкорлигида ўтказилган тадбир давомида қарздор А.А.Салмонов тегишли бўлган “Nexia-3” русумли қидирувдаги автотранспорт воситаси хатланганди.
Яна бир қарздор фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 22.10.2018 йилдаги қарздор Т.Усмонов ундирувчи “Уз Шин Дон Силигон” МЧЖ фойдасига жами 54 млн. 510 минг сўм қарз ундириш ижро ҳужжати бўйича олиб борилган тадбир натижасида “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси ҳам жарима майдончасига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.нинг маъмурий қарорида
2 млн. 230 минг сўм кўрсатилган қарздор И.Кадировни бошкарувида бўлган “Nexia-2” автотранспорт воситаси ушланиб хатлангандан сўнг, қарздорлик тўлиқ ундирилди.






