Бугун – 2020 йил 2 январь куни соат 19:00 да “Давергеодезкадарстр” Қўмитаси томонидан ҳамюртларимиз учун, Тошкент шаҳрининг Миллий кутубхонаси олдида, қайтадан дронлар шоуси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
2019 йилнинг 31 декабрь санасида Ташкент Cитида бўлиб ўтган дрон шоуда ҳамюртларимиз томонидан жуда илиқ қабул қилинганлиги ҳамда қизиқиш жуда юқори бўлганлиги сабабли ушбу намойиш қайта ташкиллаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 250 та дронларнинг парвози Марказий Осиё тарихида илк маротаба ўтказилган бўлиб, мазкур тадбир биринчилардан “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан амалга оширилди. Ушбу дронлар 2019 йил декабрь ойида қўмита томонидан олиб келинган, уларнинг сони бугунги кунда 300 тани ташкил этади.
Келгусида уларнинг сонини 1000 тага етказиш ва юртимизда ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.






